Эй иймон келтирганлар, шайтоннинг изидан эргашманглар. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, у бузуқлик ва ёмонликка буюради. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаганида эди, сизлардан бирон киши ҳеч қачон покланиб олмаган бўларди. Лекин Аллоҳ Ўзи истаган одамни поклар. Аллоҳ Эшитгувчи ва Билгувчи Зотдир.