Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, қариндош қўшнига, ёт қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўзига бино қўйган мутакаббир бўлган кимсани ёқтирмайди.