Эй Пайғамбар, олдингизга мўминалар келиб, Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмасликка, ўғирлик қилмасликка, зино қилмасликка, болаларини ўлдирмасликка, қўллари ва оёқлари орасида тўқиб оладиган бўҳтонни қилмасликка, бир савобли ишда сизга итоатсизлик қилмасликка байъат бермоқчи бўлсалар, улардан байъат олинг ва улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг. Албатта, Аллоҳ Мағфиратли Меҳрибон Зотдир.