Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топгандир. Кимни адаштирса, бас, унинг учун Аллоҳдан ўзга дўстлар топа олмассиз. Уларни Қиёмат куни юзтубан, кўр, соқов ва кар ҳолларида йиғамиз. Уларнинг борар жойи жаҳаннамдир. Ўти сусайгани сайин баттар алангалатиб турамиз.