Мана бу кимсаларни кўрмадингизмики, уларга: «Ўзингизни босинг ва намозингизни ўқиб, закотингизни адо этингиз», дейилган эди. Энди жанг фарз қилинганида эса, баногоҳ улардан бир тўпи одамлардан Аллоҳдан қўрққандек, балки ундан-да қаттиқроқ қўрқмоқдалар. Ва (ҳатто): «Парвардигоро, нега бизга жангни фарз қилдинг? Бироз ортга суриб турганингда эди», дедилар. Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир. Аллоҳдан қўрққан кишига охират яхшироқдир. Сизлар қилча зулм қилинмассизлар».