Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Биз сиздан олдинги китоб берилганларга ҳам, сизларга ҳам: «Аллоҳдан қўрқингиз», деб амр қилдик. Агар куфр келтирсангиз, албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Аллоҳ беҳожат ва мақтовга лойиқ бўлган Зотдир.