Толут аскарлари билан чиққач, деди: «Аллоҳ сизларни бир дарё билан синайди. Ким ундан ичса, мендан эмас ва ким ичмаса, мендандир. Ким қўли билан фақат бир ҳовучгина олса, майли». Бас, у дарёдан озгиналаридан бошқа ҳаммалари ичдилар. У иймон келтирган кишилар билан бирга дарёдан ўтгач, (аскарлар) айтдилар: «Энди бу кун Жолут ва унинг лашкарларига кучимиз етмайди». (Шунда) Аллоҳга рўбарў бўлишларига ишонадиган зотлар: «Қанчадан-қанча кичкина гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан катта гуруҳлар устидан ғалаба қилган. Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир», дедилар.