Бани Исроилдан бўлган, Мусодан кейинги бир жамоатнинг хабарини билмадингизми? Улар ўзларининг пайғамбарларига: «Биз учун бир подшоҳ тайинлагин, Аллоҳ йўлида жанг қилайлик», дейишди. «Агар сизларга уруш фарз қилинса, эҳтимол урушмассиз?» - деди (пайғамбар). Улар айтдилар: «Диёримиздан ҳайдалиб, болаларимиздан (ажралиб) турибмиз-ку, нега Аллоҳ йўлида урушмас эканмиз?» Уларга уруш фарз қилинганда эса озгина кишидан ташқари ҳаммалари бош тортдилар. Аллоҳ золимларни билгувчидир.