У аёлларга (яъни, эрлари ўлиб, идда сақлаб турган аёлларга) совчиликни ишора қилишингизда ёки ичларингизда (совчилик ҳақида) ўйлашингизда сизлар учун гуноҳ йўқ. Аллоҳ сизлар у аёлларга (совчилик ҳақида) зикр қилишингизни билди. Лекин улар билан хуфёна ваъдалашмангиз! Фақат яхши гаплар гапиришингиз (жоиздир). То идда муддати битмагунча никоҳ боғлашга қасд қилманг! Ва билингизки, албатта Аллоҳ ичларингиздаги нарсани билади. Бас, Унинг (азобидан) эҳтиёт бўлинг! Ва билингизки, албатта Аллоҳ мағфиратли, ҳалимдир.