Дунё ва Охират ҳақида. Сиздан етимлар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Уларни ислоҳ қилиш яхшидир. Агар (молларингизни) уларнинг (моллари) билан қўшиб юборсангиз (зарари йўқ). Зеро, улар биродарларингиздир». Аллоҳ ким бузғунчи, ким ўнгловчи эканини билади. Агар истаса, сизларни машаққатга солган бўлур эди. Албатта, Аллоҳ Азиз ва Ҳакимдир.