Эй мўминлар, «Роъино» деманглар. «Унзурно» денглар ва қулоқ солинглар! Кофирлар учун аламли азоб бор.
(Шарҳ: «Саволимизга жавоб берсангиз қабул қилардик» маъносидаги «Роъино» жумласини яҳудийлар: «Гапираверинг, гапингиз биз учун бир пул!» – деб киноя тарзида айтардилар. «Унзурно» жумласи эса «Гапираверинг, гапларингиз бошимизнинг тожидир» маъносини англатади).