Улар: «Сен Юсуфмисан?», деб сўрадилар. «Ҳа, мен Юсуфман, бу эса биродаримдир. Аллоҳ бизга марҳамат кўргузди (яъни, шунча йиллик айрилиқ азобидан кейин бизни яна бирлаштирди). Дарҳақиқат, кимда-ким Аллоҳдан қўрқиб, сабру қаноат қилса, албатта Аллоҳ бундай чиройли амалларни қилгувчи кишиларнинг ажру мукофотини зое қилмас», деди у.