(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан илгари ҳам фақат шаҳар аҳлларидан бўлган (фаришталарни эмас) кишиларни пайғамбар қилиб, уларга ваҳий юборганмиз. Ахир (одамлар) Ер юзида сайру-саёҳат этишиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими? (Аллоҳдан) қўрққан зотлар учун, Охират диёри (бу фоний дунёдан) яхшироқдир. Ақл юргизмайсизларми?!