Дарҳақиқат, бу дунё ҳаёти худди Биз осмондан ёғдирган сувга ўхшайди. Одамлар ва ҳайвонлар ейдиган ўсимликлар унга аралашиб, ҳатто ер чирой олиб, безанганида ва замин аҳли ўзларини қудратлимиз, деб ўйлай бошлаганида ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни вайронага айлантириб қўюрмиз, гўё кечагина обод бўлмагандек бўлиб қолур. Тафаккур қиладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз.