Куфр келтирганлар: «Бизга Қиёмат келмас», дедилар. Айтинг: «Йўқ! Ғайбни билгувчи Парвардигоримга қасамки, у аниқ келади. Осмонлардаги бир зарра миқдори бўлсин, ердаги бир зарра миқдори бўлсин, ундан-да кичик бўлсин, катта бўлсин, ҳаммаси Очиқ Китобда (битилгандир)».