Самудга биродарлари Солиҳни (юбордик). Деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У сизларни ердан пайдо қилиб, уни обод этишни сизларга топширди. Бас, Ундан мағфират сўранглар, кейин Унга тавба қилинглар. Албатта, Парвардигорим яқин ва ижобат қилгувчидир».