Сиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: «Аллоҳ сизларга калола ҳақида фатво беради. Бир фарзандсиз одам ўлса ва унинг бир дона опаси ё синглиси бўлса, мероснинг ярми уникидир. Ўша бир дона опаси ё синглисининг фарзанди бўлмаса, ака ундан мерос олади. Опа ё сингиллар (бир дона эмас), иккита бўлса, мероснинг учдан иккиси уларникидир. Фақат опа-сингилларгина эмас, ака-укалар ҳам бўлса, бир эркакка икки аёл улуши берилади. Адашиб кетмаслигингиз учун Аллоҳ сизларга баён қиляпти. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир».