Эй аҳли китоб, динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Аллоҳ ҳақида фақат ҳақ гапни айтингиз! Албатта, Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг пайғамбари ва Унинг Марямга етказган сўзи ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳдир, холос. Бас, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирингиз! (Аллоҳ) учта демангиз, (бундай дейишдан) тийилингиз, шунда ўзингиз учун яхши бўлур. Шубҳасиз, Аллоҳ ягона илоҳдир. У фарзандлик бўлишдан пок бўлган Зотдир. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи етарлидир.