Сўнгра аҳду паймонларини бузганлари, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлари, пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганлари ва: «Дилларимиз қулф», деганлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Йўқ, балки куфрлари сабабли Аллоҳ уларнинг дилларини муҳрлаб қўйгандир. Бас, камдан-камлари иймон келтирадилар.