Сўнгра аҳду паймонларини бузганликлари, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганликлари, пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганликлари ва: «Дилларимиз қулф», деганликлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Йўқ, (уларнинг диллари шунчаки қулфланган эмас), балки куфрлари сабабли Аллоҳ уларнинг дилларини муҳрлаб қўйгандир. Бас, камдан-камлари иймон келтирадилар.