Албатта, аҳли китоб ичида Аллоҳга ҳамда сизларга нозил қилинган нарсага — (Қуръонга) ҳам, ўзларига нозил қилинган нарсага — (Тавротга, Инжилга) ҳам иймон келтирадиган, Аллоҳга итоат қилиб бош эгувчи, Аллоҳнинг оятларини озгина қийматга сотиб юбормайдиган зотлар ҳам бор эканлиги аниқ-равшандир. Ана ўшалар учун Парвардигорлари ҳузурида ажру савоб бордир. Албатта, Аллоҳ тезда ҳисоб-китоб қилгувчи Зотдир.