Парвардигоро, албатта биз: «Парвардигорингизга иймон келтирингиз!», деб иймонга чорлаган жарчи (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг нидоларини) эшитдигу иймон келтирдик. Парвардигоро, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қил, қилган ёмонликларимизни (саҳифайи аъмолимиздан) ўчиргил ва бизларни яхшилар билан бирга ўлдир!