(Эй мўминлар), агар сизларга (Уҳудда душман томонидан) бир мусибат етса — ҳолбуки, сизлар (Бадр жангида) унга икки баробар мусибат етказган эдингиз — «Бу бало қайдан келди?», дейсизларми?! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), уларга: «Бу мусибат — мағлубият ўз қилмишларингиздан», деб айтинг! Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.