Ҳой (мўминлар), сизлар уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизларни суймайдилар. Сизлар ҳамма китобларга иймон келтирасизлар-у, (улар сизларнинг китобингизга иймон келтирмайдилар). Сизларга йўлиққанларида: «иймон келтирдик», дейишади. Ўзлари холи қолишганда эса сизларни қаттиқ ёмон кўрганлари сабабли бармоқларини тишлайдилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга): «Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар!», деб айтинг! Албатта, Аллоҳ дилларни эгаллаган сирларни билгувчидир.