Аллоҳнинг боласи йўқдир ва У зот билан бирга бирон илоҳ бўлган эмасдир. Акс ҳолда албатта ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, бир-бирларидан устун бўлиб олур эдилар, (яъни, ҳар бир «илоҳ» ўз ҳукмини ўтказмоқни истаб, натижада Еру осмон бузилиб кетган бўлур эди). Аллоҳ улар айтаётган шериклардан покдир.