Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун (риё қилиб) берадиган, Аллоҳга ва Охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг! Зеро, у худди бир устини чанг-тупроқ қоплаб олган силлиқ тошга ўхшайди. Унга шаррос ёмғир қуйса, силлиқлигича қолади. Ундайлар касб қилиб топган нарсаларидан ҳеч нарсага эга бўлмайдилар. Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмайди.