Эсланг, Иброҳим: «Парвардигорим, менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсат», деганида, Аллоҳ: «Ишонмаганмидинг?» - деди. Иброҳим айтди: «Йўқ, ишонгандим, лекин дилим яна ҳам таскин топиши учун». Аллоҳ айтди: «Тўртта қушни олиб, ўз олдингга тўплагин, кейин ҳар бир тоғнинг устига уларни бўлак-бўлак қилиб қўйгин ва шундан сўнг уларни чақиргин, сенинг олдингга дарҳол келадилар. Билгинки, Аллоҳ шубҳасиз, Қудратли ва Ҳикматлидир».