Аллоҳ подшоҳлик берганидан ҳовлиқиб, Иброҳим билан Парвардигори ҳақида талашган кимсани кўрмадингизми? Иброҳим: «Парвардигорим тирилтириб, ўлдирадиган Зотдир», деганида, у: «Мен (ҳам) тирилтираман ва ўлдираман», деди. Иброҳим айтди: «Албатта, Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради. Сен уни Мағрибдан чиқаргин-чи?» Шунда бу кофир довдираб қолди. Аллоҳ золим кимсаларни ҳидоят қилмайди.