Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабидан Иброҳим билан Роббиси ҳақида ҳужжат талашганни билмадингми? Иброҳим: «Менинг Роббим тирилтиради ва ўлдиради», деганда, у: «Мен тирилтираман ва ўлдираман», – деди. Иброҳим: «Албатта, Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқарур, бас, сен уни Мағрибдан чиқаргинг-чи», – деди. Бас, куфр келтирган лол қолди. Ва, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга солмас.1