Ўлимдан (яъни, вабога йўлиқишдан) қочиб, ўз диёрларидан чиққан мингларча кишининг ҳоли-хабарини билмадингизми? Бас, Аллоҳ уларга «Ўлинглар!», деди. (Ва улар ўлдилар. Яъни ўлимнинг сабаби касаллик эмас, балки Аллоҳнинг амридир). Сўнгра уларга ҳаёт ато қилди. Албатта, Аллоҳ одамларга фазлу карам қилгувчидир. Лекин жуда кўп одамлар шукр қилмайдилар.