Ва Ҳақ ваъда (яъни, Қиёмат) яқин бўладиган вақтгача (улар яъни, Биз ҳалок қилган кимсалар қайтмайдилар). Ана у вақтда эса кофир бўлган кимсаларнинг кўзлари қотиб: «Эй, ҳолимизга вой, бизлар бундай (оқибатдан) ғафлатда эдик. Йўқ, бизлар (ўз жонларимизга) жабр қилгувчи бўлдик», (дейдилар).