Уларнинг ҳаммалари Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлдилар. Бас, заифлар мутакаббирларга: «Албатта, биз сизларга тобе бўлган эдик. Энди, сизлар устимиздаги Аллоҳнинг азобидан бирор нарсани енгиллата оласизларми?» дедилар. Улар: «Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилганида, биз ҳам сизларни, албатта, ҳидоят қилар эдик. Биз учун энди, дод-вой қиламизми ёки сабр қиламизми — бари бир. Биз учун қочар жой йўқ», дедилар.1