Қайси бир пайғамбарни юборган бўлсак, Аллоҳнинг изни ила фақат итоат қилиниши учун юборганмиз. Ўзларига ўзлари зулм қилган пайтларида сизга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳнинг тавбаларни қабул этувчи ва раҳмли Зот эканини топган бўлардилар.