Аъробийлар орасида Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган ҳамда қиладиган эҳсонини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Пайғамбар дуосига (мушарраф бўлиш), деб биладиган зотлар ҳам бор. Огоҳ бўлсинларким, шу ишлари ўзлари учун қурбатдир. Аллоҳ уларни Ўз раҳматига дохил қилур. Албатта, Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир.