Ортда қолган аъробийлар сенга: «Молимиз ва аҳлимиз бизни машғул қилди, бизга истиғфор айт», дейишар. Улар қалбларида йўқ нарсани тиллари ила айтурлар. Сен: «Агар Аллоҳ сизга зарарни ирода қилса ёки сизга манфаатни ирода қилса, ким сизларни Аллоҳдан (келадиган) бирор нарсадан (тўсишга) молик бўладир? Таъкидки, Аллоҳ қилган амалларингиздан хабардордир», деб айт.1