(Садақалар) Аллоҳнинг йўлида тўсиққа учраган, бирор ерга бора олмайдиган, қаноатлари сабабли билмаган одамга бой-бадавлат бўлиб кўринадиган фақирлар учундир. Уларнинг фақирликларини сиймоларидан билиб оласиз. Улар тиланиб туриб олмайдилар, қандай яхшилик қилсангиз, бас, албатта, Аллоҳ уни Билгувчидир.