Аллоҳ сиз кўриб турган осмонни устунсиз кўтарган, сўнгра (Зоти ва улуғлигига муносиб суратда) аршга юксалган, қуёш ва ойни Ўзига бўйсундирган Зотдир. Ҳар бири номланган ажалгача юрадир. У ишнинг тадбирини қиладир, оятларни муфассал этадир. Шоядки, Роббингизга мулоқот бўлишга ишонч ҳосил қилсангиз.1