3:2
Аллоҳ (ягона) ҳеч бир илоҳ йўқ. Фақат Унинг Ўзи бор. У тирик ва абадий тургувчидир. Alauddin Mansour
3:3
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), У Зот Сизга ўзидан аввал тушган китобларни тасдиқловчи бўлган бу Китобни (Қуръонни) ҳақ билан нозил қилди. Таврот ва Инжилни ҳам туширди. Alauddin Mansour
3:4
Ундан олдин одамларни ҳақ йўлга ҳидоят қилиш учун. (Энди эса) ҳақ билан ноҳақни ажратгувчини (— Қуръонни) нозил қилди. Аллоҳнинг оятларини инкор қилувчи кимсалар учун шубҳасиз, қаттиқ азоб бордир. Аллоҳ қудратли ва интиқом Соҳибидир. Alauddin Mansour
3:5
ﭿ
Албатта, Аллоҳга на Ердаги ва на кўкдаги бирон нарса махфий эмасдир. Alauddin Mansour
3:6
У сизларга (оналарингизнинг) қоринларида бўлган пайтингизда Ўзи хоҳлаган суратни берган Зотдир. Ҳеч бир илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У қудратли, ҳикматлидир. Alauddin Mansour
3:7
У Сизга Китоб нозил қилган Зотдирки, у (Китобдан) шу Китобнинг асли — моҳияти бўлган муҳкам — аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (Қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадидар. Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур. Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир», дейдилар. Ва фақат аҳли донишларгина панд-насиҳат олурлар. Alauddin Mansour

Loading...

Loading...

00:00
00:00